(29 августдан 4 сентябргача)
Қўй. Ҳафта сиз учун бироз дилхиралик билан бошланиши мумкин. Кўнглингизни равшан қилиш учун кўпроқ иш билан машғул бўлинг. Ижод соҳиблари учун бу ҳафта жуда баракали бўлади. Пайшанбада сиз учун меҳр-муҳаббат муносабатлари ижобий кўриниш олади.
Бузоқ. Мазкур ҳафтада дардингизни ҳеч кимга айтманг. Яқин дўстларингиз ҳам сизни нотўғри тушунишади. Бирор масъулиятли ишга интилманг. Бу ишда сизга панд беришлари мумкин. Хизмат сафарларига чиқиш ҳам тавсия этилмайди. Дам олиш кунларини фақат оила даврасида ўтказинг.
Эгизаклар. Келаётган ҳафтада ҳаётингиз яхши томонга ўзгаради. Иқтисодий жиҳатдан рағбатга эга бўласиз. Қўшнилар билан бўладиган муаммоларни асабийлашмасдан ҳал қилинг. Якшанба куни болаликдаги дўстларингиз билан мириқиб дам олиб, улфатчилик қиласиз.
Қисқичбақа. Ушбу ҳафта хизмат борасидаги учрашувларга бой бўлади. Сешанба куни дўстлар учун ҳаражат қилишга тўғри келади. Бироқ бундан олдин ҳамма нарсани ҳисобга олинг, негаки «ҳисобли дўст айрилмас» деганлар. Шанба куни муҳим янгиликдан воқиф бўласиз.
Арслон. Мазкур ҳафтада сизга нисбатан фисқу фасод, туҳматлар уюштирилиши эҳтимоли бор. Шунинг учун жуда эҳтиёт бўлинг. Мувозанатни сақлай билсангиз, барча қийинчиликларни енгиб ўтасиз. Шанба куни соғлиғингиз сизни бироз безовта қилади.
Паризод. Ҳафта давомида сиз ҳамманинг эътиборида бўласиз. Барча сизга ҳавас қилади: иш жойида лавозим кўтарилиши, иқтисодий режалар амалга ошиши катта ютуқлар кутмоқда. Хуллас, омад сизга ҳамроҳ бўлади. Дам олиш кунлари яқин қариндошларингиз билан кўришасиз.
Тарози. Ҳафтани аъло даражада ўтказмоқчи бўлсангиз, кўпроқ оила даврасида бўлинг. Чоршанба кунги янги танишув сизга манзур бўлади. Бу танишув ҳаётингизни ўзгартириб юбориши мумкин. Дам олиш кунларини ижодга бағишланг.
Чаён. Ҳафтанинг дастлабки куни сиз учун оғирроқ келиши эҳтимоли бор. Шу куни молиявий режалар тузишга эҳтиёткорлик билан ёндашинг. Бироқ сешанбадан ҳаммаси изга тушиб кетади. Жума куни оила ташвишлари сизни бироз қийнаб қўйиши мумкин. Якшанбада дўстларингиз зиёфатга чорлашади.
Ўқотар. Душанба куни дилингизни ранжитадиган ҳодиса юз бериши мумкин. Хавотирланманг, бу шунчаки тушунмовчилик натижасида рўй беради. Уни қай тарзда бартараф этиш фақат ўзингизга боғлиқ. Чоршанбада соғлиғингиз сизни ташвишга солиши мумкин. Ҳафтанинг иккинчи ярмида кўпроқ рўзғор ташвишлари билан банд бўласиз.
Тоғ эчкиси. Келаётган ҳафтада олдиндан режалаштирган савдо соҳасидаги ишингизга чек қўйинг, чунки фойдаси бўлмайди. Ҳамкорларингиз маслаҳатига қулоқ тута кўрманг. Алданиб қолиш эҳтимоли юқори. Лекин руҳингизни туширманг. Ҳафта охирига келиб ҳаммаси ўз изига тушиб кетади.
Қовға. Ҳафтанинг биринчи ярми сиз учун жуда мазмунли ўтади. Ҳамма ишлар фақат сизнинг фойдангизга ҳал бўлади. Пайшанбада атрофдагилар билан камроқ суҳбатда бўлинг. Чунки шу куни бирор кўнгилсизлик чиқиши эҳтимоли бор. Якшанба сиз учун янгиликларга бой бўлади.
Балиқ. Душанба куни соғлиққа эътибор беришингизга тўғри келади. Чоршанбада кутилмаган янгилик эшитасиз. Бу янгилик сизнинг иқтисодий аҳволингизни яхшилаш учун хизмат қилади. Жума куни йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этишга эришасиз.
