(19 сентябрдан 25 сентябргача)

Қўй. Келаётган ҳафтада нафақат ҳасадгўйлар, балки ишхонангиздаги раҳбарлар ҳам сизга ёмон кўз билан қарай бошлаши мумкин. Бунга қисман ўзингиз сабабчи бўласиз. Бу каби вазиятнинг олдини олиш учун дуч келганга муваффақиятларингиз ҳақида гапириб, мақтанаверманг. Шахсий ҳаётда муаммолар юзага келмайди. Яқинларингиз, оила аъзоларингиз билан муносабатлар аъло даражада кечади.

Бузоқ. Ҳафтангиз турли воқеа ва ҳодисаларга бой ўтади. Пул, муҳаббат ва хотиржамлик сари интилиб, ҳаракат қилишда давом эцангиз, албатта барча мақсад ва ниятларингизга эришасиз. Имкон қадар яхши танимайдиган, билмайдиган одамлар билан мулоқот қилманг. Шундай вазият юзага келганда ҳам тилингизга эҳтиёт бўлинг. Спиртли ичимлик истеъмолидан тийилинг.

Эгизаклар. Бу ҳафта тақдирингизда ижобий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Асосийси, иложи борича кайфиятингизни туширмасликка, арзимас нарсалар учун асабийлашмасликка ҳаракат қилинг. Салбий кайфият, айниқса, ишингиз, мавқеингиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда зиён етказиши мумкин. Тадбиркорлар учун молиявий масалалар осонлик билан ҳал этилади.

Қисқичбақа. Ҳафтани аъло кайфият билан бошлайсиз. Иш, шахсий ҳаёт билан боғлиқ сиз олган қарорлар ўз самарасини бериб, атрофдагилар қаршисида обрў ва ҳурматингиз яна бир поғона кўтарилиши мумкин. Бунинг учун ҳар жабҳада ўз устида ишлаш ёрдам беради.

Арслон. Бу даврда кайфиятингиз кўтаринки кечиши кутилмоқда. Қандай ишга қўл урманг, албатта, бароридан келади. Ушбу ҳафта давомида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар келажак режаларини пухталаб олишда асқотади. Руҳан тетиклик сизни ҳафта давомида тарк этмайди. Ҳафта сўнгида эса ёқимли хабар эшитишингиз ёки кимдир сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этиши мумкин.

Паризод. Айни дам ҳаётингизда унумли ва жадал ривожланиш жараёни кетмоқда. Эски қарашларни ўтмишда қолдиринг. Бошқарувни қўлингизга олиб, ҳаракатга кечинг, сиздан фойдаланишларига асло йўл қўйманг. Танқидни холислик билан қабул қилинг, йўл-йўлакай хатоларни тузатиб кетишга ўрганинг. Бирликда натижали ишларни амалга ошириш учун яқинларингиз билан келишиб қарор қабул қилишга одатланинг. 

Тарози. Кўпроқ изланишда бўлинг, имкон қадар такомиллашиш ва ривожланиш сари олға қадам ташланг. Ҳамкасблар орасидан муносиб дўстларни топишга интилинг, шунда ишдаги кўпгина масалаларнинг ҳал этилиши муваффақиятли кечади. Бу ҳафта қарз олмасликка, борларини эса қайтаришга ҳаракат қилинг. Дам олиш кунларини оила даврасида ўтказинг.

Чаён. Бу ҳафта иккиланиш, ишончсизлик ҳисси сизни бироз қийнаб, бу ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам фақат тўсиқлар яратиши мумкин. Шунинг учун бунга йўл қўйманг, ўзингизга ишонган ҳолда таваккалчилик билан асосий юмушларни адо этишга киришинг ва мақсадга эришинг. Эндигина иш фаолиятини бошлаганлар учун бу давр муваффақиятли кечади.

Ўқотар. Атроф муҳит билан жисман ва руҳан уйғунлик – яхши кайфият гарови. Бу ҳафтани янги ишларни режалаштириш учун сарфланг. Имкониятларингиздан келиб чиқиб, муҳтожларга хайр-эҳсон қилинг, ҳамдардлик ва марҳамат кўрсатинг. Бу сизни шахс сифатида юксалтиради. Иш фаолиятингиз билан ҳотиржам шуғулланинг, оила ўчоғидаги алангани маромида ушлаб туринг.  

Тоғ эчкиси. Дўстлар ва яқин инсонларнинг талабларига қулоқ тутиб, руҳий кечинмаларни тушунишни ўрганинг. Агар четдан билдирилган танбеҳларга амал қилсангиз, омад ва муваффақият сиз тарафда бўлиши тайин. Боши берк кўчага кириб қолмаслик учун шошма-шошарликка йўл қўйманг, ҳафта давомида можаролар, келишмовчиликлар ва баҳс бойлашлардан йироқ туринг.  

Қовға. Ўз устида ишлаш, тажриба орттириш учун қулай давр. Ижод, яратиш ва барпо қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар бу ҳафтада ижобий натижа беради. Касбий соҳада такомиллашишни истасангиз янги нарсаларни ўргатиши мумкин бўлган инсонлар билан мулоқот қилиш ҳамда ривожланишга тўсқинлик қилаётган ва орқага тортаётганлар билан муносабатни узиш тавсия этилади.    

Балиқ. Мазкур ҳафта хайрли ва ёқимли кечади. Анчадан бери миянгизда айланиб юрган режаларингиз айнан шу даврда ҳақиқатга айланади. Бу кимларгадир ёқмаслиги мумкин, лекин асло эътибор қаратманг, кайфият ва шижоатни энг юқори даражада ушлаб, ўз устингизда ишлашда давом этинг.