(3 октябрдан 9 октябргача)
Қўй. Бу даврда ҳамкасблар билан мунозаралар чоғида низога бормаган маъқул. Бу борада ён бериш кейинчалик ўз ижобий натижасини беради. Яқин инсонлар билан янада диққатли муносабатда бўлинг, эҳтимол, уларга ёрдамингиз керакдир. Дам олиш кунларини табиат қўйнида ўтказиш саломатлигингиз учун жуда фойдалидир.
Бузоқ. Ҳафта якунигача тўпланиб қолган барча ишларни ҳал этишга ҳаракат қилинг. Вақт ўтиши билан уларни бажариш қийинчилик туғдириши мумкин. Ўзингиз учун вақт ажратинг, масалан, оқшомлари сайрга чиқинг, дам олиш кунлари мароқли ҳордиқ чиқаринг. Оилавий шаҳар ортига чиқиш ёки кичик бир саёҳат уюштириш мумкин.
Эгизаклар. Қанча кўп меҳнат қилсангиз, ҳамкасблар орасида шунча кўп ҳурмат ва эътиборга сазовор бўласиз. Эрталаб ишга вақтлироқ келиш ёки кечқурун кечроқ кетишдан чўчиманг – барча саъй-ҳаракатларингиз мукофотини оласиз. Бироқ бу даврда оила аъзоларингизни ҳам унутиб қўйманг. Ҳафтанинг сўнгги кунларида севимли ва унумдор томорқангизга меҳр беринг.
Қисқичбақа. Кутилмаган даромад ҳаётдаги эҳтимолий ўзгаришларни енгил бошдан кечиришга ёрдам беради. Улардан асло чўчиманг: керакли бурчак остидан қаралганда бу ўзгаришлар айни муддао бўлганини тушуниб етасиз. Бўш вақтларингизни дўстларга бағишланг. Улардан баъзиларининг ҳаётида оғир давр кечаётган бўлиши ва бунда фақат сизнинг ёрдамингиз тегиши мумкин.
Арслон. Сўнгги даврда ўзингизга жуда кам вақт ажратяпсиз. Саломатлик ва ташқи кўринишга жиддий эътибор қаратинг, шунда кўтаринки кайфиятга ҳам эга бўласиз. Бу ҳафтада йирик пул айланмалари билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш тавсия этилмайди. Аксинча, айни дамда маблағ сарфлаш эмас, пул йиғиш лозим бўлади.
Паризод. Ечимини ортга суриб юрган муаммоларни ҳал этиш учун қулай давр. Уларни осонликча амалга ошириш учун яқинларингиздан ёрдам сўранг. Бу орада уйқу ва дам олиш тартибига риоя қилишни унутманг. Кутилаётган ҳафтада молиявий тушумлар кузатилади, шунинг учун кўпдан бери орзу қилган нарсаларни бемалол харид қилишингиз мумкин. Дам олиш кунларини эса уйда, оила аъзолари даврасида ўтказган маъқул.
Тарози. Бу ҳафта катта даромадни ваъда қилмоқда. Яхшигина пул ишлаб олиш таклифи келиб тушса, бундай имкониятдан фойдаланиб қолинг. Яқинлар билан муносабатда одатдагидан мулойимроқ ва меҳрибон бўлинг. Уларга айни дамда сизнинг қўллаб-қувватлашингиз жуда зарур.
Чаён. Ижодий шижоат бошингиз билан ишга шўнғишга мажбур этиши мумкин. Ниманидир қўл меҳнати ёрдамида бажариш зарур бўлса, буни ҳеч иккиланмай, албатта, амалга оширинг. Айнан ҳозир тўғри қарор қабул қилиш учун қулай даврдир. Даромад келиши аниқ бўлса-да, пулларни беҳуда сарфлашдан қочинг.
Ўқотар. Ушбу ҳафта давомида дўстлар ва оила аъзолари ўртасида танлов қилишга тўғри келади. Бу борада имкон қадар хушмуомала ва шу билан бирга қатъий бўлинг. Табиийки, танлов яқинларингиз фойдасига бўлиши зарур. Ота-оналар ўз фарзандларининг сўзлари ва хоҳиш-истакларига қулоқ солгани маъқул. Шу йўл билан кўнгилсизликнинг олдини олиш ёки вақтида маслаҳат бериш мумкин бўлади.
Тоғ эчкиси. Бахт ҳотиржамликни яхши кўради, шу сабабдан атрофдагиларга ўз ютуқларингизни ошкор қилаверманг. Жанжаллашган ёки аразлашган инсонлар билан ярашиш учун ўзингизда куч топинг. Келиб тушиши кутилаётган даромад ўзгарувчан кайфиятга ижобий таъсир кўрсатади. Дам олиш кунларини сокин муҳитда ва тоза ҳавода ўтказишга ҳаракат қилинг.
Қовға. Ҳаётда ҳамон ёлғиз бўлсангиз, бўлғуси тақдир йўлдошингиз билан учрашувга тайёр туринг. Иш жойингизда фикр-мулоҳаза билдиришдан олдин, яхшилаб ўйлаб кўринг. Ҳар қандай нотўғри сўз келгусида сизга қарши ишлатилиши мумкин. Бу даврда саломатликка жиддий эътибор қаратиб, жисмоний ҳаракатлар меъёрини орттириб юборманг.
Балиқ. Бу ҳафта давомида кузатилиши эҳтимоли юқори бўлган кўнгилсизликлар сизда кимнидир танқид қилиш ёки ноўрин сўз билан кўнглини оғритиш истагини уйғотиши мумкин. Ўзингизни қўлга олиб, ақл билан иш юритинг. Руҳий мувозанатни сақлашга ҳаракат қилинг, бу сизга атрофдагилар билан тўғри муомала қилишга ёрдам беради.
