(26 декабрдан 1январгача)

Қўй. Бу ҳафта улкан иш режаларини тузишга ошиқманг, кутилмаган харидлардан ўзингизни тийишга ҳаракат қилинг. Негаки бу ҳафтада касбий соҳангизга оид қийинчиликлар юзага келиши, пул йўқотишлар кузатилиши мумкин. Имкон қадар атрофдагилар билан зиддиятли муносабатларга борманг. Дам олиш кунларини севимли ва қадрли инсонлар даврасида ўтказинг.

Бузоқ. Иш жойингизда муваффақиятлар ва оилада ёқимли ташвишлар кутмоқда. Пайшанба янги имкониятлар ва муваффақиятлар туҳфа этади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида саломатлигингизга жиддий эътибор қаратинг. Якшанба куни ҳеч қандай ишни режалаштирмай, мароқли ҳордиқ олинг.

Эгизаклар. Жамоатчилик ишларини шахсий ҳаётингиз билан бирга олиб боришга ҳаракат қилинг. Давр билан ҳамнафас бўлиб, мавжуд билимларни янгилари билан уйғунлаштиринг. Хизматдошлар учун умумий манфаатларни кўзловчи инсонга айланинг. Жиззакилик ва таъсирчанликни унутинг, фақат шундагина муваффақиятга эришишингиз мумкин.

Қисқичбақа. Душанба ва сешанба кунлари ҳушёр бўлинг. Чунки бу вақтда касбий соҳангизга оид қийинчиликлар юзага келиши, пул йўқотишлар кузатилиши мумкин. Ҳафта давомида зиддиятларнинг олдини олишга ҳаракат қилинг. Ён-атрофдагилар билан хушмуомала бўлиб, улар билан асло баҳслашманг.

Арслон. Ташаббускорлик ва ишдаги фаоллик ортидан барча молиявий масалаларни омадли ҳал қилишингиз мумкин. Хатога йўл қўймаслик учун ҳафта бошида бажарилган ишларни яна бир бор кўздан кечиринг. Дам олиш кунларини имкон қадар оила даврасида ўтказинг. 

Паризод. Бу ҳафта сизга омад кулиб боқади. Анчадан бери ўз ечимини топа олмаётган муҳим масала айнан шу кунларда ҳал бўлиши мумкин. Режалаштирилган барча юмушлар кўнгилдагидек амалга ошади. Бунинг учун сизда имконият ҳам, куч-қувват ҳам етарли. Молиявий жиҳатдан ҳам муваффақият сиз томонда бўлади.

Тарози. Сиздан касбий соҳа ва бизнесда ўз устида ишлаш талаб этилади. Зўр ғайрат ва иштиёқ билан меҳнат қилиб, ҳақ қозонинг, ижодий ғояларни ҳаётга татбиқ этинг. Уй-рўзғор ишларини кейинга қолдирманг. Нима билан шуғуллансангиз ҳам ҳар қандай олинган натижадан қувонишга ҳаракат қилинг.

Чаён. Ушбу кунларда амалга оширилган таваккалчилик кўпинча омад келтиради. Фақат шошма-шошарликка йўл қўйманг. Бу ҳафта можаролар, келишмовчиликлар ва баҳс бойлашлардан йироқ туринг. Дам олиш кунлари оила аъзоларингиз билан табиат ҳавосида сайр қилинг.

Ўқотар. Иш жойингизда кутилмаган ва асосий ўзгаришлар юз беради. Ушбу кунларда кайфиятингиз ҳам кўтаринки бўлиб, қўл урган ишларингиз бароридан келади. Лекин саломатликка жиддий эътибор қаратишни ҳам унутманг. Жисмонан оғир вазифалардан четлашиб, таъбни хира қилувчи ва кўнгилни оғритувчи барча ҳолатлардан узоқлашинг.

Тоғ эчкиси. Бу даврда фақат ўзингиз учун мақбул ва ёқимли бўлган ишлар билан шуғулланиб, қолганини кейинги ҳафта режасига киритинг. Фаолият юритаётган жойингизда иш юкламасини орттиришлари мумкин. Касбий мажбуриятларингиздан ташқари бўлган ишлар сиз учун ортиқча эканини атрофдагиларга ҳис эттиринг. Ўз фикрингизни билдиришдан чўчиманг.  

Қовға. Сиз умид боғлаган ҳаётдаги ўзгаришларни ортга суриб турган маъқул, чунки бу давр ўзгаришлар учун унчалик мос эмас. Иш жойингизда ҳамкасблар билан тушунмовчиликлар кузатилиши мумкин. Низо ва келишмовчиликни узоққа чўзмасликка ҳаракат қилинг, акс ҳолда кейинчалик ўзаро муносабатларни тиклаш қийин кечади.

Балиқ. Бу ҳафта касб-ҳунар ва молиявий жабҳада сизга омад кулиб боқади. Бироқ ҳар бир ишда бошқарувни ўз қўлингизга олиб, кучли ишонч ва қатъият билан ҳаракат қилинг. Бу даврда ҳис-ҳаяжонга берилмай, имкон борича босиқлик билан иш юритиш лозим. Шанба ва якшанба кунларини тоза ҳавода сайр қилиб ёки фаол ҳаракатда ўтказинг.