(15 январдан 21 январгача)

Қўй. Сизни ҳодисаларга бой ҳафта кутмоқда. Душанба куни фойдали нарсага пул тикиш ҳақида ўйлаб кўринг, эҳтимол, бу билан молиявий ҳолатингизни яхшилаб олишга эришасиз. Бу давр иш муносабатларини мустаҳкамлаш учун қулай бўлиб, ўз режаларингиз ҳақида эътиборли танишларга сўзлаб беришингиз мумкин. Дам олиш кунлари дўстлар ва яқинларингиз билан боғланинг. 

Бузоқ. Қишнинг бу даври ўта омадли бўлиб, кескин ўзгаришлар ва кутилмаган ёқимли воқеалар ҳам кузатилиши мумкин. Ушбу ҳафта давомида ҳар қандай ташаббус ижобий натижалар бериши кутилмоқда. Вақтни тўғри тақсимлаш натижасида кўпгина муҳим вазифаларнинг уддасидан чиқишга муваффақ бўласиз. Ишдан ҳоли кунлари харидлар ёки ҳар қандай молиявий ҳаракатларни амалга оширишингиз мумкин.

Эгизаклар. Бу ҳафта куч-ғайратингиз етаридан ортиқ бўлади. Лекин атрофдаги «қувват сўрувчи» нафақат рақиблар, балки ҳамкасблар ва дўстлардан эҳтиёт бўлинг. Шу кунларда катта пул маблағи келиб тушиши мумкин, лекин уни ўнгу сўлга беҳуда «сочманг». Ҳафтанинг сўнгги кунларини ўзингизга, соғлиқни мустаҳкамлашга ва мириқиб дам олишга сарфланг.

Қисқичбақа. Ҳафта бошида дўстларга сизнинг ёрдамингиз зарур бўлиб қолиши мумкин. Сешанбада вақтингизни маиший муаммоларни ҳал этишга бағишланг. Чоршанба учун режалаштирилган хизмат сафарлари омадли кечади, жума куни эса бундай сафарлардан узоқ турган маъқул. Дам олиш кунлари узоқдан қариндош ва яқинларингиз ташрифи кутилмоқда.

Арслон. Душанба куни пуллик бонуслар олишингиз эҳтимоли юқори. Молиявий масалада тежамкор бўлишга ҳаракат қилинг, пулларни биринчи учраган иш учун беҳуда сарфламанг. Чоршанба куни янги танишлар орттирилиши, фойдали алоқалар ўрнатилиши кутилмоқда. Оилавий муаммоларни ҳал этиш ҳаракатини ҳафтанинг иккинчи ярмига қолдирганингиз маъқул.

Паризод. Келаётган ҳафта янги нарсаларни ўрганишга сабаб бўлади. Бу даврда молиявий муаммоларни имкон қадар ҳал этишга ҳаракат қилинг. Барча ғояларингиз ҳаётга татбиқ этилади, асосийси, таваккалчиликни талаб қиладиган ишларга аралашманг. Дам олиш кунларида режалаштирилган барча тадбирлар кўнгилдагидек ўтади.  

Тарози. Бу даврда кўпроқ ижодий ишлар билан шуғулланасиз, бунда чоршанба энг омадли кун ҳисобланади. Гап фойдали битимлар ва истиқболли шартномалар ҳақида кетмоқда. Ўз истеъдод ва қобилиятларингизни кўрсатишдан, дўстларга кўмак сўраб мурожаат қилишдан чўчиманг. Жума куни севимли иш билан шуғулланиш имкониятига эга бўласиз.

Чаён. Дастлабки уч кун бироз оғир кечади. Ўзаро тушунмовчилик ва муросага келмаслик атрофдагилар билан муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳафтанинг иккинчи ярми янги ғояларни рўёбга чиқариш, сармоя тикиш ва йирик харидлар қилиш учун қулайдир.

Ўқотар. Душанба ва сешанба кунлари молиявий аҳволингиз яхшиланиб, шу кунларда сармояли таклифлар олишингиз мумкин. Қишнинг сўнгги кунлари фаол ҳаракатлар даври бўлиб, келгуси муваффақиятларга эришиш ва фаолиятда ёрдам берувчи фойдали алоқаларни ўрнатиш учун яхши имкониятдир. Ҳафта сўнгида барча учрашувларни бекор қилиб, вақтни уй шароитида, ҳузур ва ҳаловатда ўтказган маъқул.

Тоғ эчкиси. Ҳафтанинг илк кунлари ишда ютуқларга эришишни ваъда қилади, айни шу даврда ҳатто бажарилиши энг қийин бўлган вазифаларни ҳам ҳеч иккиланмай амалга ошириш тавсия этилади. Ҳаётда ўз жуфтини топмаганларни бу ҳафтада истиқболли танишувлар, оила қурганларни эса муносабатларнинг янада мустаҳкамланиши кутмоқда.

Қовға. Ҳафта давомида бутун куч ва шижоатни тўплаб, ўрнини босиб бўлмас ходим эканингизни ҳаммага исботланг. Ўзингизга бўлган ишонч даражасини юқори ушланг, касбий маҳоратингиз юксаклигига ҳеч ким шубҳа қилмасин. Сешанба янги шартнома ва битимлар тузиш учун омадли кун – сарфланган маблағ катта фойда келтиради.

Балиқ. Кўпдан бери ўз ечимини топа олмаётган масалалар айнан шу кунларда ҳал бўлиши мумкин. Кўзланган мақсадга эришиш учун янада фаол ҳаракат қилишингизга тўғри келади. Шунингдек, бу ҳафта саломатлигингизга жиддий эътибор қаратишни, барча юмушларни тўғри тақсимлаб, вақтида дам олишни унутманг. Якшанба куни имкон қадар оила даврасида ҳордиқ олинг.