(15 ноябрдан 21 ноябргача)

Қўй. Бу даврда сизни бир қанча ижобий ўзгаришлар кутмоқда, бунинг учун шунчаки атрофингиздаги инсонларга эътиборли ва меҳрли бўлишингиз кифоя. Ҳафта бошида ташвиш ва юмушлар кўпаяди, лекин ҳаммасини осонликча ҳал қилишга эришасиз. Эски ва унутилган қарзингиз қайтарилиши, иш жойида лавозим кўтарилиши эҳтимоли юксак. 

Бузоқ. Кўнгил ҳотиржамлиги ва сокинликдан, севимли ишингиздан ва ёқимли инсонлар билан мулоқотдан баҳра олинг. Ҳафтанинг иккинчи ярми истиқболли режалар учун самарали давр, уни қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилинг. Дам олиш кунлари яқинларингизни ва кексаларни зиёрат қилишни канда қилманг.  

Эгизаклар. Душанба ва сешанба кунлари янги-янги ғоялар туғилади: асосийси, хатарли ва қалтис ишларга аралашиб қолманг, бунинг учун доно ва оқил кишиларнинг маслаҳати билан иш юритинг. Иш жойингизда ҳаммаси ўз ўрнида давом этади. Ҳафта сўнгида сиз ёқтирган кишининг ногаҳоний ташрифи кутилмоқда.

Қисқичбақа. Илк даврда ўз ечимини кутаётган уй юмушлари гирдобига «ғарқ» бўласиз. Яқинларингиз билан муносабатда тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин. Ҳафта ўрталарига бориб ишда ҳам, оилада ҳам ҳаммаси изига тушиб кетади. Айниқса, иш қидираётганларга омад кулиб боқади. Дам олиш кунлари дўстлар билан учрашинг ёки бирон тадбирга бориб, вақтингизни хушнуд ўтказишга ҳаракат қилинг.  

Арслон. Сизни ҳар жабҳада мазмунга бой давр кутмоқда. Душанба ва сешанба кунлари иш фаолияти самарали кечади. Бизнес йўналишида фойдали шартнома имзолаш учун яхши имконият туғилади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида даромадларингизни оширишга хизмат қилувчи таклиф олишингиз кутилмоқда. Бироқ шахсий ҳаётда баъзи қийинчиликлар юзага келиши мумкин. 

Паризод. Бу даврда молиявий аҳволни яхшилаб олиш учун қўшимча иш қилиш талаб этилади. Изланиш ҳаракатларини ҳафтанинг ўрталарида амалга оширган маъқул. Чоршанба куни омад кулиб боқиши мумкин. Дам олиш кунлари яхши ҳордиқ чиқаринг, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилинг.

Тарози. Ҳафта боши омадли келади. Бунда сиздан фаол ва серғайрат бўлиш талаб этилади. Ушбу давр ўрталарида меъёридан ортиқ ташаббус билдириш тавсия этилмайди, негаки ҳамма ишлар шундоқ ҳам ўз йўлида кетади. Асосийси, ҳар нарсага некбинлик руҳи билан қараб, ҳаётдан завқ олишни унутманг. Дам олиш кунлари яқинларингиз даврасида сермазмун ўтади.

Чаён. Келаётган ҳафта атрофдаги одамлар орасидаги обрў ва нуфузингизни ошириш, ижодкорлик ва ҳамкорликни ривожлантириш учун мақбул даврдир. Аввало, ташқи кўриниш ва саломатликка жиддий эътибор қаратинг. Жисмонан оғир вазифалардан четлашиб, таъбни хира қилувчи ва кўнгилни оғритувчи барча ҳолатлардан имкон қадар узоқлашинг.

Ўқотар. Ҳафта боши оғир ва муаммоли кечади. Бу кунларда бепарволик туфайли хатога йўл қўйишингиз, атрофдагилар билан зиддиятли вазиятлар юзага келиши, иш самарадорлиги пасайиши мумкин. Ҳар қандай жанжал ва тортишувлардан узоқ туриб, ҳеч ким билан низога бормасликка ҳаракат қилинг. Ҳафтанинг сўнг кунларини оилангизга бағишлаб, сокинликда ўтказинг.

Тоғ эчкиси. Ҳаётингизда ўсиш, ривожланиш, ўз устида ишлаш ва янги ишлар бошлаш учун қулай давр келди. Ушбу ҳафта ҳаётий муҳим масалалар, жумладан оила, саломатлик, фарзандлар ва иш фаолияти билан боғлиқ келгуси ҳаракат ва режалар учун ҳал қилувчи палладир. Бироқ ҳар қандай кўчиб ўтиш ва сафар парвозларини амалга ошириш тавсия этилмайди.

Қовға. Бу ҳафта сиз учун омадли келади. Бундан унумли фойдаланган ҳолда иш жойида ва оила орасидаги муносабатларни яхшилаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилинг. Яқинларингизга кўпроқ меҳр кўрсатинг, фарзандлар тарбиясига, уларнинг ҳаётида юзага келган муаммоларга эътиборли бўлинг. Ўз ташаббусингиз билан кўнгилсизликларни оқилона бартараф этишга ҳаракат қилинг. 

Балиқ. Дастлабки уч кун бироз оғир кечади. Ўзаро тушунмовчилик ва муросага келмаслик атрофдагилар билан муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳафтанинг иккинчи ярмида кайфиятингиз кўтарилиб, қўл урган ишларингиз осон ва енгил ҳал бўла бошлайди. Дам олиш кунларини оилангиз даврасида ўтказинг.