Австралиялик олимларнинг таъкидлашича, инсоннинг ёши ўтган сари вазни ортиб бораётган бўлса, унда саратон касаллигининг бир неча турларига чалиниш хавфи ҳам 30-50 фоизга ошар экан. Жумладан, 30 ёшгача вазни барқарор бўлиб келган-у, аммо ундан кейин семиришни бошлаган кишиларда кекса ёшигача бир хил мувозанатни сақлаб келувчиларга нисбатан касалликка чалиниш хавфи юқори бўлиши исботланган. 

Семириш туфайли тана оғирлигининг меъёридан ортиши 13 турдаги онкологик касалликлар юзага келишига омил бўлади. Шунинг учун тиббий экспертлар тана вазнини меъёрда сақлашни тавсия этади.

Адолат ФАЙЗИЕВА тайёрлади.