Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари Кенгаши доирасида Тошкентда, 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ва Эрон Ислом Республикаси Ички ишлар вазири жаноб Аҳмад Воҳидий ўртасида икки томонлама учрашув ташкил этилди.
Мулоқот чоғида жиноятчилик, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ва бошқа соҳаларда икки томонлама идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ички ишлар вазирликлари ўртасида ўзаро Англашув меморандумини имзоладилар.
ИИВ Ахборот хизмати
