Ўз услублари бор

Ижтимоий тармоқ маълумотларига кўра, ривожланган давлатлар орасидаги энг аёвсиз полиция Бразилияникидир. Мазкур мамлакатда наркомафия жуда кучли, шу боис бразилиялик полициячиларга жиноятчиларга “ўз услублари” билан қарши курашадилар. Аксар ҳолларда мазкур услублар жиноятчиларникидан деярли фарқ қилмайди.  

Қуролсиз патруллик

Буюк Британияда кўчада патруллик қилаётган оддий полициячилар ўзлари билан қурол олиб юришмайди. Уларнинг вазифаси фуқароларни жиноят қилмасликка ундашдир. Бу жараёнда полициячилар сўзлардан фойдаланишлари керак. Зарурат туғилганда эса тиш-тирноғигача қуролланган махсус отряд ходимларини ёрдамга чақиришади. 

ХВИ асргача Россияда полиция бўлмаган

Кейинроқ мазкур тизим пайдо бўлгач, қонунни ҳимояловчилар подшо ёки боёнлар маблағи эвазига фаолият кўрсатган. Бу ўзгариш кўчаларда жиноятчиликнинг кескин камайишига туртки бўлган.  

Полиция сўзининг маъноси

Полиция сўзи лотинча политиа сўзидан келиб чиққан бўлиб, давлат тизими маъносини англатади.  

Англияда полициячиларни Боб дейишади

Англияда полициячиларни Боб ёки Бобби деб аташади. Бу сўз Буюк Британиянинг бош вазири Роберт Пил номи билан боғлиқ. У ХИХ аср охирида полицияни самарали ва очиқ тизимга айлантира олган. Боб сўзи эса Роберт сўзининг қисқартмасидир.  

Чикатило сабаб

Собиқ иттифоқ милицияси шафқациз қотил Андрей Чикатилони қўлга олишга қаратилган ҳаракатлари давомида Чикатилога алоқаси бўлмаган мингдан ошиқ жиноятларни фош қилишга муваффақ бўлишган. Бинобарин, ушбу жиноятларнинг 95 таси қотиллик, 245 таси зўрлашдир.   

Хизматга яраша унвон

Ақш полициясига хизматга олинган ҳар 10 нафар ходимнинг 9 нафари ишга кирган вақтидаги унвони билан пенсияга чиқади. Чунки уларда унвон ходимнинг ишлаган йилларига эмас, юқорилашига асос бўладиган хизмати учун бериларкан.  

Алижон АБДУСАТТОРОВ тайёрлади.