Бунинг учун қаҳва истеъмол қилаётганда қуйидаги қоидаларга амал қилиш кифоя:
* Қаҳвани имкон қадар шакарсиз ичинг. Чунки бактериялар айнан уни яхши кўради ва шу сабабдан тишларнинг сарғайиши юзага келади.
* Бу ичимликка сут қўшиб истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.
* Қаҳвани махсус найча орқали ичинг, бу унинг тишлар билан камроқ алоқага киришишига ёрдам беради.
* Ичимликни тугатгач, оғизни тоза илиқ сув билан чайиб ташланг.
Қаҳва юракни ҳимоя қилади, метаболизмни яхшилайди, руҳий тушкунлик ҳолатида ёрдам беради, саратон ҳамда қанд касаллиги юзага келиши хавфини камайтиради, хотирани мустаҳкамлайди. Таркибида кўплаб антиоксидантлар мавжуд бўлгани боис бу ичимлик оғиз бўшлиғидаги яллиғланиш жараёнларини бартараф этади. Шу боис уни белгиланган меъёрни оширмаган ҳолда ҳар куни ичиш мумкин.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
