Табассум бекати


Аэропортда йўловчи: 

– Бир жомадонимни Лондонга, иккинчисини Токиога юбора оласизми? 

– Йўқ, биз бундай хизматлар кўрсатилмайди. 

– Бу жуда яхши, ўтган саёҳатимда айнан шундай бўлганди-да...

😁😁😁

Уйланаётган йигит никоҳ ҳужжатига имзо қўяёца, қўлидаги ручка ёзмай қолибди. Шунда у аста пичирлаб: 

– «Садақа балони қайтаради» дейишгани ростга ўхшайди, – дермиш.

😁😁😁

Икки дўст учрашиб қолибди. 

– Салом, оғайни. Тинчликми, хафа кўринасан? 

– Тасаввур қиляпсанми, бугун хотиним мени «қари эшак» деб ҳақорат қилди. 

– Хафа бўлма, дўстим. Унчалик ҳам қари эмассан.