Ҳар йили кўтаринки руҳда нишонланадиган ва, айниқса, болалар интиқиб кутадиган Янги йил инсонлар қалбига қувончу шодлик улашади. Ушбу байрам ҳақида қуйидаги қизиқарли маълумотларни келтириб ўтиш мумкин.
* Турли-туман чироқларга эга порлаб турувчи электр гирлянда билан безатилган арча илк бор 1895 йилда Ақшдаги Оқ уй ёнига ўрнатилган.
* Шишадан ясалган илк арча шарлари ХВИ асрда Тюрингияда (Саксония) ясалган. Арча безакларини оммавий ишлаб чиқариш Саксонияда ХИХ асрга борибгина жадаллашди.
* Гиннес рекордлари китобига киритилган дунёдаги энг юксак сунъий арча 110 метр (40 қаватли бинога тенг) баландликка эга бўлиб, 2009 йилда Мехикодаги Пасъо-де-ла-Реформа ҳиёбонида қад ростлаган эди. Икки ой давомида 200 нафар ишчи томонидан ўрнатилган ушбу арчани безаган электр гирляндаларнинг узунлиги қарийб 80 километрни ташкил этган.
* Қадимда совғаларни Қорбободан кутиш эмас, аксинча, унга ҳадя қилиш урф бўлган.
* Биринчи мушакбозлик 1700 йили Янги йил кечасида Петр И топшириғига кўра амалга оширилган.
* Мъянмада (Бирма) мазкур байрам йилнинг энг иссиқ даврига тўғри келади. Шунинг учун ҳамма одамлар кўчага чиқиб, бир-бирининг устига совуқ сув қуяди ва бу кун «сув фестивали» деб юритилади.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади
