Коррупсияга қарши курашишда сунъий интеллектдан фойдаланишга оид мисоллар нисбатан кам бўлса-да, мутахассисларнинг фикрига кўра, ундан фойдаланиш коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва башорат қилиш жараёнини сези­ларли даражада осонлаштириши мумкин.

Ваколатли органлар учун жуда мураккаб ва кўп вақт талаб қилиши мумкин бўлган катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлашни тезлаштириш вақт ва бошқа ресурсларни сарфлашни оптималлаштиради ва диққатни фақат энг муҳим маълумотларга, масалан, эҳтимоллик даражаси юқори бўлган коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар мавжудлиги­ни (содир этиш имкониятини) кўрсатувчи маълумотларга қаратади. Буюк Британияда сунъий интеллектдан фойдаланиш терговчиларга атиги бир неча ой ичида 30 миллиондан ортиқ ҳужжатларни таҳлил қилиш ва терговга тегишли маълумотларни танлаш имконини берди.

Сунъий интеллект аномалияларни, коррупсиянинг эҳтимолий бузилишларини кўрсатадиган «қизил байроқлар»ни анча юқори аниқлик билан эрта аниқлашга ёрдам беради. Мисол учун, Испанияда тадқиқотчилар нейрон тармоқларга асосланган моделни ишлаб чиқдилар, бу уларга мамлакат ҳудудларида коррупсия қонунбузарликлари эҳтимолини ҳисоблаш ва уларни амалга оширишга яратилган қулай шарт-шароитларни аниқлаш имконини беради.

Шундай қилиб, бир қатор функсияларни сунъий интеллектга ўтказиш орқали қўшимча коррупсия хавфини келтириб чиқарадиган инсон омилининг таъсирини камайтириш мумкин.