Жорий йил 21-август куни кеч соат 01:00да Франсия пойтахти Париждаги 600 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи “Cентре Ҳоспиталиэр Суд Франcилиэн” (ЧСФ) номли йирик тиббиёт марказига хакерҳужум уюштирилди.
Муассаса компютер тармоғига қилинган ушбу ҳужум беморларга ташхис қўйиш, тиббий ҳолатини кузатиб бориш, жарроҳлик амалиётига кўмаклашиш ва бошқа барча дастурий таъминотлардан фойдаланишни чеклаб қўйган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, “ЧСФ”га ҳужум қилган ҳакерлар гуруҳи шифрни очиш калитини тақдим этиш эвазига 10 миллион Ақш доллари талаб қилишмоқда.
Киберҳужумнинг техник тафсилотлари ошкор этилмаяпти, аммо унинг оқибатида юзага келган носозлик бугунги кунгача давом этмоқда.
Ҳолат бўйича Франсия Кибержиноятларга қарши кураш маркази мутахассислари томонидан суриштирив ишлари олиб борилмоқда, дея хабар беради ИИВ Киберхавфсизлик маркази.
Ўз мухбиримиз.
