Саломатлик сабоқлари

ЭРИТМАДА томоқни чайиш

Препарат таркибида иккита таъсир қилувчи экстракт – эвкалипт ва мирта мавжуд. Улар антисептик таъсирга эга бўлиб, бактерия ва микробларга қарши самарали курашади. Шунингдек, ушбу дори воситаси оғриқни қолдириб, вируслар ва касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг кўпайишига йўл қўймайди.

Бундан ташқари, у томоқдаги оғриқни камайтиради. Мазкур восита оғиз соҳасидаги шиллиқ пардани «ювиб» ўтаётганда тикланиш (регенерация) жараёнларини тезлаштиради. Айнан шу сабабдан у бир қатор хасталикларни даволашда яхши самара беради.

Хлорофиллипт нафас йўллари касалликлари, ангина ҳамда йирингли ва ўткир тонзиллит ҳолатларида шифокор томонидан буюрилади. У нафақат зарарланган бодомсимон безда, балки бутун организмда инфексия ривожланиши суръатини тезда тўхтатишга қодир. Одатда восита якка ўзи эмас, комплекс даволаш таркибида қўлланилади.

 

Тайёрлаш ва қўллаш усули

Хлорофиллипт бир неча шаклда: ёғли эритма, спрей, инексиялар учун стерил эритма, шунингдек, таблетка ва спиртли суюқлик кўринишида ишлаб чиқилади. Айнан спиртли эритма шаклидаги хлорофиллипт бодомсимон без ҳолатини яхшилаш учун қўлланилади. Томоқ чайиш учун фойдаланганда, бир нечта қоидаларга амал қилинг.

 200 мл сувга бир чой қошиқ эритма солинади. Бу ҳам катталар, ҳам болалар учун меъёр ҳисобланади. Миқдорни фақат шифокор тавсияси билан ошириш мумкин.

 Сув иссиқ ҳолда томоқни куйдирмаслиги ва совуқ ҳолда аҳволни ёмонлаштирмаслиги учун илиқ кўринишда бўлиши керак.

 Тайёрланган суюқлик дарҳол ишлатилиши лозим, акс ҳолда, вақт ўтиши билан унинг антисептик хусусияти йўқолади.

 Унинг ёрдамида бўғиздаги бактериялар ювиб ташланади. Суюқликни асло юта кўрманг.

 Оғиз чайишни овқатланиб бўлгандан сўнг амалга оширган маъқул. Антисептик таъсир кўрсатишга улгуриши учун камида ярим соат суюқлик ёки бошқа нарса истеъмол қилмаслик лозим.

 Муолажани 5 дақиқа давомида кунига ҳеч бўлмаса 4 марта ўтказиш керак. Оғиз чайиш ўртача 4–10 кун бажарилади.