Саҳрода араблар ушбу усулни нима сабабдан қўллашади? Бир қарашда, бу жуда ғалати ва ҳатто шафқациз туюлиши мумкин. Кимдир буни жазо чораси деб ҳам ўйлайди. Лекин аслида бунинг ўзига хос сабаби бор. Саҳрода туялар орасида ўта хавфли бир касаллик учрайди, уни сурра (су-ауру) деб аташади. Туя бу касалликка чалинганида еб-ичишдан тўхтайди, қуёш кўтарилганидан то ботгунича кўзларини кўкка қадаганча қотиб туради ва жон таслим қилгунига қадар шу ҳолатда қолади. Агар даволанмаса, туя бир неча кун ичида нобуд бўлади. Энг ёмони, касаллик бошқа туялар орасида ҳам тез тарқалади. Бу касалликни даволаш учун туяга заҳарли тирик илон едирилади, кейин эса кўзидан ёш ажралиб чиққунича сув ичирилади. Ушбу кўз ёшлари туялар азоб чекадиган бир қанча касалликларга қарши зардоб вазифасини ўтайди. Бир неча кундан кейин туя одатда ўзига кела бошлайди.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
