Ақшнинг Аризона университети Микробиология бўлими олимлари олиб борган тадқиқотлари натижасида хонадонимиздаги энг микробли 10 та ашёни аниқлашди. Улар қуйидагилар:
1. Ошхонамиздаги тахтакач. Тахтакашни доимо иссиқ сувда ювиб, сўнг яхшилаб артиш лозим. Мутахассисларнинг тавсия этишича, ошхонада камида 6 та тахтакач ишлатиш лозим: товуқ, балиқ, гўшт маҳсулотлари, қайнатилган сабзавотлар, нон, мевалар учун алоҳида-алоҳида бўлиши шарт.
2. Уй телефони гўшаги. Телефон аппарати гўшагини 2-3 кунда яхшилаб артиб туриш керак. Уни тозалаш учун гўшакни аввал нам, кейин қуруқ латта билан артиш мақсадга мувофиқ.
3. Идиш-товоқ учун “мочалка”. Уни ҳар хафта янгилаб туриш керак.
4. Ҳаммом пардаси. Ҳаммомдаги пардани алмаштириб турилмаса, у ўзига йиғган барча зарарли микробларни тарқатади.
5. Ахлат челак. Ошхона, ҳаммомдаги ахлат челакни бир ойда 2 марта махсус суюқликлар билан дизенфексиялаш керак.
6. Кир ювиш машинаси. Кир ювиш машинаси ҳам ўзида микробларни тўплаш хусусиятига эга. Кир ювиш машинаси ичидаги резина зичлагични ҳам 1 ойда 2 марта махсус суюқликлар билан дизенфексиялаш лозим.
7. Пулът. Қўлдан-қўлга ўтадиган пулътни тозалаш учун қоғоз сочиқчадан фойдаланишингиз мумкин.
8. Эшик дастаги. Уй тозалаш вақтида аҳамияциздек туйилган эшик дастаги микроблар ўчоғи ҳисобланади. Эшик дастагини ҳар куни антибактерияли нам сочиқда артиш керак.
9. Тиш чўткаси. Тиш чўткаси тишларимизни тозалаб беради, аммо аслида унинг ўзи ёрдамга муҳтож ҳисобланади. Уни тозалаш учун тиш пастасининг ўзи кифоя. Тиш пастаси билан уни иссиқ сувда ювишингиз керак. Тиш чўткасини вақти-вақти билан янгисига алшамтириб туриш мавсадга мувофиқ.
10. Компъютер клавиатураси ва сичқонча. Уни тозалаш учун, аввало, компъютерни токдан суғурилади, сўнгра чангютгичнинг юмшоқ чўткаси билан клавиатура тозаланади. Аввал нам мато билан, сўнг қуруқ матода артилади.
