* Афсуски, биз эга бўлмаган биргина нарса барча бор нарсалардан завқ олиб яшашга, шукур қилишга халақит қилади. Бу – ҳақиқат!

* Келажак унга ишонган, машаққатли ҳаёт йўли орқали баъзан қоқилиб, баъзан йиқилиб у томон борган, лекин шунда ҳам эзгуликка ишончини ва одамларга яхшилик қилиш истагини йўқотмаган кишиларга бахт олиб келади. 

* Ҳаёт тарзи фикрлаш тарзидан бошланади. Қолган ҳаммаси – восита.

* Ҳаётимиз – бир саёҳат, ғоя эса – йўлбошчи. Йўлбошчи йўқ бўлса, ҳамма нарса тўхтайди, мақсад ҳам ҳавога учади.

* Ҳаётингни ҳеч нарсани ортга сурма. Вақт сени кутиб турмайди…

* Одамларнинг фақат яхши тарафини кўришга интилган кўзлар энг гўзал кўзлардир. 

* Умр бўйи ҳаёт учун курашиш лозим! Муштларни маҳкам сиқиб, кўз-ёшини ичга ютган ҳолда юзда табассум билан мақсад сари интилиш керак. Охиригача. Ҳар доим.

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.