Йўл-транспорт ҳодисаларининг 90 фоизидан ортиғи ривожланаётган мамлакатларда содир бўлади. Дунёда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонларининг деярли ярми пиёдалар, велосипедчилар ва мотоциклчилар ҳисобланади. Йўл-транспорт ҳодисалари натижасида ўлим Африка ҳамда Яқин Шарқ мамлакатларида бироз камроқ қайд этилади.
* * *
Германия ва Ақшда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш зарурати ХИХ асрнинг ўрталаридаёқ яққол намоён бўлган. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий светофорлар биринчи маротаба Англияда ўрнатилган.
* * *
Швеция йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича стратегия ишлаб чиқишнинг аниқ намунасидир. Мамлакат бўйлаб миллий стратегияни амалга ошириш доирасида йўл-транспорт ҳодисалари учун жавобгарлик йўл инфратузилмаси лойиҳачилари, қурувчилар, транспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари, полиция ва йўл ҳаракати қатнашчилари (ҳайдовчилар, пиёдалар, велосипедчилар ва бошқалар) ўртасида тақсимланди. Бу айни пайтда автоҳалокатлар сонини кескин камайтиришга хизмат қилмоқда.
Бундан ташқари, йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, умумий фойдаланишдаги йўлларда велосипедлар ва пиёдалар учун алоҳида йўлакча бўлиши керак. Умумий фойдаланиш йўлларида автомобиллар велосипедлар йўлакчасида тўхтаб туриш ва юриш ҳуқуқига эга эмаслиги белгиланган. Қолаверса, «тезликни пасайтириш воситаси» назарда тутилган бўлиб, бундан асосий мақсад хавфсизлик ҳолатини кучайтиришдир.
* * *
Буюк Британияда полиция ходими қоидаларни бузган ҳолда тўхтаб турган машина эшигини очиб, уни жарима майдонига олиб бориш ваколатига эгадир.
* * *
Норвегияда йўл ҳаракати қоидаларини
оммавий тарғиб қилиш намунали тарзда йўлга қўйилган бўлиб, бунда мамлакат Оавлари муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари, ушбу давлатда Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги форуми мавжуд бўлиб, унда ҳар бир жиддий ҳолат қамраб олинади ва кенг таҳлил қилинади.
