• Энергия манбаидир. Хурмо таркибидаги катта миқдордаги глюкоза, фруктоза ва сахароза организмга куч беради. Табиий шароитда етиштирилган хурмо тамадди қилиш кундузги ҳолсизликни бартараф этади.

• Мия учун озуқадир. Фенол бирикмалари ва табиий антиоксидантларга эга бўлиб, Алцгеймер касаллигининг олдини олади.

• Қабзиятни бартараф этади. Унинг таркибидаги моддалар ошқозон-ичак тракти учун фойдали. 

• Хурмо таркибидаги витамин ва минераллар, хусусан темир моддаси темир танқислиги сабабли вужудга келган камқонлик аломатларини енгиллаштиради.

• Юрак касалликларининг олдини олади. Тадқиқотларга кўра, хурмо қон томирларида ёғ тўпланишига олиб келадиган триглицерид даражасини пасайтиради ва қон-томир касалликларига чалиниш хавфини камайтиради.

• Кўз нурини асрайди. Хурмодаги каротиноид моддаси кўриш қобилиятини сақлаб қолишда муҳимдир.

• Суякларни мустаҳкамлайди. Хурмодаги бўр моддаси суяклар саломатлигини яхшилайди ва остеопороз касаллигини даволашда қўлланилади.

• Аллергияни камайтиради. Хурмо истеъмолидан сўнг аллергик ринитга чалинган беморларда ижобий ўзгаришлар қайд этилган.

Маҳлиё ХОЛОВА тайёрлади.