Инсоний фазилатлар буюк инсонларни янада машҳур қиладилар. Масалан, “Титаник” кемаси чўкиб кетган пайтда бортда бўлган Жон Жейкоб Астор ИВ исмли миллионернинг банк ҳисобида 30 та “Титаник”ни қуришга етарли пули бўлган. Бироқ, ўлим хавф солиб турганда, у ўзи ахлоқан тўғри деб ҳисоблаган йўлни танлаган ва қутқарув қайиғидаги ўрнини қаттиқ қўрқувга тушган икки нафар болага бўшатиб берган.

“Титаник”да йўлга чиққан яна бир миллиардер, Американинг энг йирик “Маcйъс” дўконлари тармоғи эгаси Исидор Страусс “Мен бошқа эркаклардан олдин қутқарув қайиғига чиқмайман”, дея таклифни рад этган. Умрининг сўнгги дақиқаларида эрининг ёнида бўлишга қарор қилган рафиқаси ҳам қайиққа чиқишдан бош тортган ва ўз ўрнини яқинда ишга ёллаган хизматчи аёли Эллен Бердга берган...

Гарчи кема фалокати қайғули ҳодиса сифатида эсланса-да, бу каби мисоллардан ўзимизга хулосалар қилишимиз лозим. Ваҳоланки, улар ўшанда ўз жонларини сақлаб қолганларида ҳозир бу воқеаларни бошқача тарзда ўқиётган бўлардик...