Бир киши кун бўйи ишлаб, уйига қайтарди. У гумбазлари ярқиллаб турган шоҳ саройи ёнидан ўтаркан, ўзича ўйлади: “Эҳ, қанийди, мен ҳам қирол оиласида туғилганимда эди, ҳаётим анча енгил кечарди...”

Сўнгра бир маромдаги болға зарби ва бақир-чақир овозлар эшитилаётган шаҳар маркази томон йўналди. У ерда ишчилар катта майдонда янги бино қуриш билан банд эди. Улардан бири қўлида дипломат кўтарган қаҳрамонимизга кўзи тушди ва хаёлга берилди: “Аттанг, нега отамнинг айтганини қилиб ўқишга кирмадим-а, ҳозир оғир ишда қийналиб юрмасдим, куни билан бир идорада, салқин жойда ўтириб ишлардим, ҳаётим ҳам осонроқ бўларди...”

Бу пайтда саройнинг улкан ва ёруғ ойнасига яқинлашган шоҳ майдонга назар ташлади. У қурувчиларни, давлат хизматчисини, сотувчию харидорларни, болалар ва катта ёшли одамларни ҳавас билан кузатди ва хаёлидан кечирди: “Кун бўйи очиқ ҳавода юриш, жисмоний меҳнат билан шуғулланиш ёки қайсидир идорада ишлаш ва ҳатто кўча безориси бўлиш, сиёсат ва бошқа мураккаб масалалар ҳақида бош қотирмаслик роҳат бағишласа керак кишига. Бу одамларнинг ҳаёти нақадар оддий ва енгил. Қанийди, мен ҳам улар каби кўчаларни эркин кезсам, истаган ишим билан шуғуллансам, қизиқишларим изидан кецам. Эҳ...”

Рус тилидан Гулчеҳра АЗИМОВА таржимаси.