Халқ бисотидан
Ўғлининг ёшлик даври бекорчи ишлар билан беҳуда ўтиб кетаётганидан хавотирланган ота кунлардан бирида уни сайрга олиб чиқди. Ҳаво очиқ, осмон мусаффо, тиқ этган шамол сезилмасди. Улар кўл ёнига яқинлашганда, ота ўғлига юзланди:
– Атроф-табиатнинг гўзаллигини қара. Қушлар, жониворлар овозига қулоқ тут. Бир қарашда сокин туюлса-да, лекин бу ерда ҳаёт қайнамоқда. Ҳамма нарса ҳаракатда, ўсиш ва ривожланиш жараёни тобора жадалламоқда. Мана бу кўл сувида осмон, қуёш ва тоғлар акс этишига эътибор қарат.
Кейин у кўлга қўлини тиқди ва бармоғига илашиб чиққан томчиларни аста ерга тушириб, улардан бирига диққат билан разм солишни сўради: унда ҳам бутун манзара ўз аксини топганди.
– Ҳаёт билан ҳам худди шу ҳолат юз беради, – давом этди ота. – Бир дақиқа бутун умрнинг барча жиҳатларини ўз ичига олади. Бу макрокосм, бутун ўтган кунинг акси, бир кун эса кечаётган умр микрокосми ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам бу умрнинг ҳар бир дақиқасини қадрлаш ва уни беҳуда сарфламаслик лозим.
Рус тилидан Гулчеҳра АЗИМОВА таржимаси.
