Аввало “Полиглот” сўзи қандай маънони англатишига изоҳ бериб ўцак. Полиглот атамаси кўп тилларни мукаммал биладиган ва шу тилларда бемалол гаплаша олувчи инсонларга нисбатан айтилади.
Тарихдаги биринчи ва таниқли полиглот Понти шоҳи Митридат ВИ Эупатор бўлган. У кўп миллатли қўшини билан узоқ муддат Рим империясига қарши кураш олиб борган. Маълумотларга кўра, Митридат 22 тилни билган ва ўз аёнлари билан турли тилларда суҳбатлашган. Шунинг учун ҳам параллел матнларнинг бир қатор тилларда нашр этилиши “митридат” деб номланади.
Энг машҳур аёл полиглот Миср маликаси Клеопатра эканини кўпчилик билмаса керак. Солномачилар қайд этишича, унинг овози инсон қалбига хуш ёққан, тили эса ҳар қандай оҳанг ва шевага мослаша олган. У эфиопияликлар, троглодитлар, яҳудийлар, араблар, сурияликлар, мидияликлар ва парфияликлар билан таржимонсиз ҳам гаплашаолган. Маълум бўлишича, подшоҳлар Клеопатрагача миср тилини ҳам билишмаган. Клеопатра ўнтагача тилни яхши билган.
Кардинал даражасига кўтарилган камбағал дурадгорнинг ўғли Жузеппе Гаспаро Мецофанти ҳам машҳур полиглотлар қаторига қўшса бўлади. Маълумотларга кўра, у юзга яқин тилни билган. Улардан ўттизтасини мукаммал билиши ҳақида фактлар мавжуд. У асосан Европа тилларидан ташқари қадимги яҳудий, араб, турк, форс, хитой ва бошқа тилларни ҳам яхши билган ҳамда бир тилдан бошқа тилга бемалол ўта олган. Масалан, у таниқли ёзувчилар А.Суворов ва Гогол билан учрашганида рус тилида суҳбатлашган.
Айрим маълумотларга кўра, жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган Марказий Осиёлик машҳур файласуф, қомусий олим Форобий ҳам 70 дан ортиқ тилни билган.
Мирзоқул АҲАДОВ тайёрлади.
