Зарарли дастурлар эволюцияси катта даврни ўз ичига олмаса-да, шу қисқа вақт давомида уларнинг кўплаб турлари яратилди. Замонавий зарарли дастурларнинг илк кўринишларидан бири Карнел университети аспиранти Роберт Морис томонидан ишлаб чиқилиб, 1988-йил 2-ноябрда интернет тармоғига жойлаштирилган. «Моррис чувалчанги» («Моррис wорм») деб номланган ушбу вируснинг тарқалиши натижасида интернет фойдаланувчиларига 96,5 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар етказилган. 

Дастлаб зарарли дастурлар қизиқиш ва тажриба ўтказиш мақсадида фойдаланилган бўлса, бугунги кунда улар маълумотларни ўғирлаш, жосуслик, геосиёсий манипуляция ва бошқа ғаразли мақсадларни амалга ошириш учун яратилаётган мураккаб тизимга айланди.

Кенг тарқалган зарарли дастурлардан бири «Рансомwаре» бўлиб, у фойдаланувчи компютеридаги файлларга киришни чеклаб қўяди. Ушбу файлларни қайтариб олиш учун шифрни очиш калити зарур. Калит киберҳужум ташкилотчиси юборган ҳисобрақамга белгиланган миқдордаги пул маблағи ўтказилгандан сўнг тақдим этилади. Аммо ҳар сафар ҳам тўлов амалга оширилгандан сўнг жабрланувчиларга уларнинг маълумотлари қайтариб берилмайди.

Статистик маълумотларга кўра, 2023-йилда «Рансомwаре» дастурларидан зарар кўрганлар сони 2022-йилдагига қараганда 70 фоизга ўсган. Сўнгги уч йил ичида амалга оширилган киберҳужумлар сони таҳлил қилинганда эса, 2021-йилда 304 миллион, 2022-йилда 236,1 миллион маротаба амалга оширилганини кўриш мумкин. Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида «Гоогле» ҳар ҳафтада зарарли дастурларни ўз ичига олган 50 та веб сайтни аниқлаб, блоклаш чораларини кўради.

Зарарли дастурларнинг таъсири кенг кўламли бўлиб, нафақат мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларига, балки оддий интернет фойдаланувчиларига ҳам катта хавф туғдириши мумкин. 

Зарарли дастурлар орқали амалга ошириладиган киберҳужумлар катта молиявий йўқотишларга олиб келиши билан бирга, маълумотларнинг ўғирланиши, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига ҳам сабаб бўлади. Мисол учун, 2023-йилда маълумотларнинг ўғирланиши оқибатида 4,45 миллион доллар миқдорида зарар кўрилган. 

Хакерлар катта саноат индустриялари тизимига бузиб кириш ва маълумотларни қўлга киритиш учун оммавий киберҳужумларнинг янги, ўзига хос турларини яратишмоқда. Хусусан, кибержиноятчилар аутентификация маълумотларини қўлга киритишни жуда яхши кўрадилар, чунки аутентификация маълумотлари улар ўйлаган ғаразли мақсадларни амалга ошириш ва ҳар қандай тизимга киришнинг ишончли, самарали, хавфсиз усулидир.

Хакерлар аутентификация маълумотларини одатда зарарли веб-сайтлар, ботнетлар ёки фишинг электрон почта хабарларини тарқатиш орқали қўлга киритиши мумкин. Бунда фойдаланувчи зарарли ҳаволага кириши натижасида қурилмадаги карта маълумотлари, ҳимоя пароллари, шахсий ёзишмалар ва шунга ўхшаш бошқа шахсий маълумотлардан, ҳатто қурилманинг «cоокиэ» файлларидан ҳам нусха кўчириб олиниши мумкин. Бундан ташқари, доимий равишда бир хил ҳимоя паролларидан фойдаланадиган интернет фойдаланувчиларнинг хакерлардан жабрланиш эҳтимоли бир неча баробарга ортади. «Спйcлоуд» тадқиқотлари шуни кўрсатадики, 2022-йилда маълумотлари икки ёки ундан кўп маротаба бузилган интернет фойдаланувчиларининг 72 фоизи ўз ҳимоя паролларидан илова ва дастурларда қайта фойдаланган. Бу ҳар тўрт кишидан деярли уч нафари хакерлар томонидан ўғирланган ҳимоя паролларидан яна қайта фойдаланганини билдиради.

Зарарли дастурлардан ҳимоя­ланишнинг оддий ва самарали йўли, бу – антивирус дастурларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишдир. Аммо ҳар доим ҳам антивируслар қурилмани тўла ҳимоя қила олмайди. Масалан, «Доктор Веб» компанияси мутахассислари ўрнатилиши вақтида компютердаги антивирус дастурини ўчириб ташловчи вирусни аниқлашганини маълум қилишди. «Линух.Бтcмине.174» деб номланувчи ушбу троян вируси компютерга тушганда, Ддос ҳужумларида иштирок эта олувчи «Линух.Баcкдоор.Гатес.9» номли бошқа вирусни ўрнатади. Сўнгра вирус компютерда бошқа рақобатчи вирус-майнерларни излаб, уларни ёпади, антивирус дастурларини қидириб топади ва ўчириб ташлайди. Шундан кейин «Монеро» криптовалютасини майнинг қилиш жараёнини ишга туширади. Вирусли дастур ўзини ўзи тўғри ишлаётганини мунтазам текшириб туради ва муаммо ҳолатида уни қайта юклайди ҳамда доимий янгиланмаларни ўрнатиб туради. Мутахассислар янги вирусдан ҳимояланиш учун антивирус тизимларини тез-тез янгилаб туришни тавсия қилишади.

Акобир МУРОДОВ,

ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ходими, лейтенант.